Бахт ва орзулар ҳақида

                                                                                                                         

Инсоннинг улғайиши оила, мактаб, жамият таъсири остида кечади. Мен орзулар ва бахт ҳақидаги мулоҳазаларим билан ўртоқлашмоқчиман. Мактабда “Ким бўлсам экан”, “Келажакдаги орзуларим” каби мавзуларда кўп фикр юритганмиз. Ундан ташқари, “Охири мурод мақсадига етибди,” деб тугалланган эртакларни кўп ўқиганмиз.

Истайсизми, йўқми, ўзимиз сезмаган ҳолда, бахт қаердадир олисда, унгача машаққатлар чекиб етиб бориш керак, деган ҳалокатли тасаввур онгимизни бошқарган. Натижада биз ўзимизга қадрли бўлган нарсаларни тўғри баҳолай олмаганмиз. Орзу қилиш хусусидаги Ҳадислар билан танишганимда бу ҳақиқатни қабул қилишим анча қийин кечган. Эҳтимол, уни англашимга йиллар кетгандир. Чунки орзуларнинг муқаддаслиги ҳақида мактаб даврида шакллантирилган қатъий ёндашув бунга тўсқинлик  қилган.

”Мен эртага бугундан кўра яхшироқ ҳаракат қиламан”, “Эртага бугундан кўра бахтлироқ бўламан” деган орзуларим бугунларимни бирма бир қурбон қилаётганини мен сезмадим…

Умида АБДУЛЛАЕВА,

8-гимназия мактабнинг

11 “Б” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>