Daily Archives Воскресенье марта 30th, 2014

Қувноқлар ва зукколар клуби иш бошлади

Мактабимизда кейинги пайтда ўқувчиларнинг мустаҳкам билим олишларидан ташқари уларнинг интелектуал салоҳиятини ошириш мақсадида турли мавзуларда танловлар, мусобақалар, фанлар бўйича қувноқлар ва зукколар клуби аъзоларининг беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Фақатгина март ойининг ўзида Халқаро хотин-қизлар куни 8-Мартга бағишланиб қизлар мусобақаси бўлиб ўтди. Унда қизларимиз ўз билимдонликларини намойиш этиш билан бирга, турли соҳаларга қизиқишлари билан бирга ҳаётга тайёргарликларини ҳам кўрсатишиб ҳаммани лол қолдиришди...

Далее

Адиба билан учрашув

Истеъдодли шоира Матлубахон Мусабоева номи бугунги кунда  нафақат Ўзган шаҳри , балки бутун республикамизга таниш. У ўзининг дилларни қитиқлайдиган, уларга қувонч, маънавий ва руҳий озуқа берадиган шеърлари билан қалбларга кириб борган. М.Мусабоева Ўзган шаҳридаги В.И.Ленин номли мактаб директори, жамоатчилик асосида ишлайдиган миллатлараро муносабатлар бўйича Ўзган туман кенгаши раисаси, Ўзган шаҳар хотин-қизлар кенгаши раисаси бўлишига қарамай,  илҳоми жўшиб шеърият гулшанида самарали ижод қилиб келмоқда.Унинг бугунги кунда 10 дан ортиқ шеърий тўпламлари босилиб, ўз ўқувчиларини топган. Кўплаб шеърлари қирғиз тилига ўгирилган, ўзи ҳам бу тилда ижод қилиб келмоқда. Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Унинг мухлислари  давраларига тез-тез таклиф қилиб туришади...

Далее

«Янги кун муборак»

                                                                                                                    DSCN1324

Баҳор келди гул сепий ёйиб,

Тенгсиз чирой касб этди ўлка.

Гул баҳорнинг нурли жилваси,

Сўнгсиз севинч бахш этди қалбга.

 

Баҳор, баҳор, о гўзал баҳор,

Ёшлик каби дилга яқинсан.

Юрагимга шеър бўлиб кирган,

Шодлик,  илҳом завққа тўлиқсан.

Қаҳратоннинг изғиринли кунларини ортда қолдириб, ўзининг ажойиб такрорланмас мавтункор табиати ила гулгун тобланиб, мисли сулув келинчакдай салоланиб, қишгада ўзини кўз-кўзлатиб оламу-жаҳонни гулга...

Далее

Наврўзи олам бугун

Бойчечак чиқибди, бугун Наврўз экан!

Ҳамма бир-бирига жигар сўз экан.

Олам ҳам баробар кеч-кундуз экан.

Бойчечак чиқибди, бугун Наврўз экан!

Наврўзни байрам қилиш Ўрта Шарқ  ва Ўрта Осиё мамлакатларида қадимдан таркиб топган анъанадир. У инсоннинг жуда қадимдан шакллана бошлаган маълум удум, урф-одатлари кундалик турмуш эхтиёжлари, атроф-муҳит, табиат омиллари билан муносабатлари заминида вужудга келган. Асрлар ўтиши билан бу урф-одатлар мамлакатлар, халқлар ўртасида иқтисодий маданий алоқалар ривожланиши замирида кенг ёйила борган, мазмунан бойиган ҳамда  маълум ўлкалар доирасида тарқалиб, мустаҳкам анъанага айланган...

Далее

Шарқда наврўзи олам

Фоторепортаж

DSCN1794

Эрта тонгдан Қорасув туманидаги Шарқ қишлоқ ҳукуматининг ям-яшил  ўйингоҳи ҳамма орзиқиб кутган янги йил, янги кун байрами-Наврўз либосини кийди. Майдоннинг атрофига ўрнатилган бўз уйлар атрофига қўйилган дошқозонларда сумалак, шўрвалар пишяпти. Ёзилган дастурхонларга баҳор неъматлари кўк сомса, кўк чучвара, турли пишириқлар, мева-чевалар тўшалган. Ҳар бир бўз уй қишлоқ  ҳукуматидаги мавжуд ташкилот ва муассасалар мактаблар, болалар боғчалари оилавий шифохоналар, маҳаллалар жамоаларини англатади. Улар бу байрамга катта тайёргарлик билан келишди...

Далее

Онажонларга таъзим

Бизга тўғри йўл кўрсатган,

Қалбимизга нурлар сочган,

Юраклар  қулфини очган,

Онажонларга таъзим.

Онажонлар бор бўлсин,

Уйимиз бахтларга тўлсин,

Доимо яйраб кулсин,

Онажонларга таъзим.

Омон бўлсин бошингиз,

Тўкилмасин кўз ёшингиз,

Кулиб турсин қошингиз,

Онажонларга таъзим.

Болам деб дуолар  қилган,

Бизларни эркалаб суйган,

Қучоқ лар очиб кутолган

Онажонларга таъзим.

Маликахон ЖЎРАБОЕВА,

Ўш шаҳридаги В.И.Ленин номли

ўрта мактабнинг 7-синф ўқувч...

Далее

Буюклар тил ва сўз қудрати ҳақида

Нурилло Абдурашид уулу

Тил дўстлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтиришнинг энг қулай воситасидир

Эразм РОТТЕРДАМСКИЙ.

Ҳар қандай халқнинг урф-одатларини билай десанг, аввало унинг тилини билишга урин

ПИФАГОР.

Кимки ўзга тилларни билмаса, ўз тилини ҳам яхши тушуна олмайди

И.ГЁТЕ.

Кўп тилни билиш-битта қулфга тушадиган бир нечта калитга эга бўлиш деган гап

Ф.ВОЛЬТЕР.

Ўз ватанингга бўлган чинакам муҳаббатингни ўз тилингга бўлган муҳаббатингсиз тасаввур этиш мумкин эмас...

Далее