Ассалом, Наврўз

Баҳор ойининг ўрталарида Қирғизистонимизга Наврўзи олам кириб келди. Наврўз энг яхши, эсда қоларли байрамдир. Наврўзда оқибати йўқолганларнинг оқибати тикланади, қўни-қўшнилар бир жойга жам бўладилар. Узоқ-яқин қариндошлардан хабар олиниб, ҳол аҳволи сўралади. Бунда миллий таом -сумалак тайёрланилади. Бу сумалак минг дардга даво бўлиб ҳисобланилади. Сумалак тайёрлаётган инсонлар яхши ният билан қазон атрофида сумалакни кавлашиб яхши ниятларини, тилакларини тилайдилар. Биринчи бўлиб “Юртимизда тинчлик бўлсин”, — дейдилар. Тинчлик ҳам Наврўзнинг бизга бахшида қилган иноми. Наврўз байрами баҳор фаслининг элчиси демакдир.

Новдалар куртак очди,

Атроф ҳам кўркин сочди.

Вақтлар ҳам қочиб қолди,

Ранглари ҳам хилма хил,

Ўзин кўз-кўз қилади.

Замонлар ҳам ўтади,

Наврўз қачон қайтади.

 

Мен бу шеъримда Наврўз байрамини жуда қадрли, ғаниматли эканлигини айтмоқчи бўлдим.

 

Зарина СОЛИЕВА,
М. Собиров номли мактабнинг 10 “Б” синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>