Category ЎЗБЕКЧА

Касби унинг фахри

                                                                                                                   DSCN1528

Устоз математика-информатика ўқитувчиси, мактабимизнинг тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Муяссархон Режапованинг ҳар бир дарси биз учун бир янгилик, қизиқарли.У нафақат ўтаётган машғулотлари, балки қадрдон онамиздай бизга бўлган меҳри, ширин сўзи билан қалбимизга яқин бўлиб қолган.Шу боис унинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти билан яхши танишмиз.Мен 8-март Халқаро хотин-қизлар куни арафасида устозим ҳақида фахр билан ҳикоя қилиб беришни лозим топдим...

Далее

Она сутини оқлайлик

                                                                                                                     Нилуфар Валиева

Халқимизда оналар ҳазрати аёл дея эъзозланади. Шунингдек бу мўътабар инсон йўқотилса, ҳеч ким ҳеч қачон унинг ўрнини босолмайди. Дунёдаги жамики жонзот борки  оналарини ўзгача меҳр кўзи билан авайлаб асрайди.Волидаи -муҳтарамасининг берган сутини оқлаш, унинг олдида ҳар доим таъзим айлаш,  ҳар бир инсоннинг, ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир...

Далее

Тил дўстлик ва ҳамжиҳатлик воситасидир

Фоторепортаж

 DSCN1745

“Тил дўстлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтиришнинг энг қулай воситасидир” деган экан буюк олим Эразм Роттердамский. Ўш шаҳридаги М.Горький номли мактаб-гимназияда Жаҳон тиллари кунига бағишланиб ўтказилган тиллар  байрамида унинг иштирокчилари бу сўзларнинг ёрқин гувоҳи бўлдилар.

Ўш шаҳар таълим бошқармаси ташаббуси билан бу байрамни ўтказиш учун ана шу мактаб танлаб олинди ва шаҳардаги тўққизта мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ўзларига топширилган миллат тили тарихи, унинг келиб чиқиши тўғрисида маълумотлар йиғишиб, ўша миллатн...

Далее

Келажак овозимиз

DSCN1324

Ёшлик гулшанида ҳормай-толмай тинимсиз изланаётган юртимиз келажаги бўлган тенгдошларимни ҳаётга, истиқболга нисбатан кайфияти бугун қандай? Шу каби мен учн қизиқарли бўлган саволларимга зимдан уларни кузатиш билан жавоб олишга ҳаракат қилдим…

Тонг саҳардан севимли мактабим томон шошаётган ўқувчиларни, тенгдошларимнинг шижоатини  кўриб қалбим қувончга тўлади. Улар шунчалар билимга чанқоқки кўп нарсаларни билишга ҳаракат қилишади. Шукроналик келтириш керак.Биз ёшларнинг мустаҳкам билим олишимиз, фан чўққилари сари интилишимиз учун барча шароитлар муҳайё...

Далее

Ёшлар ижодидан

Мактаб

Мактабда биз сабоқ оламиз,

Панд, ўгит-у одоб оламиз.

Мисли қуёш нурин сочади,

Оналардек бағрин очади.

Мактаб зарур ҳар ўғил-қизга,

Савод, билим беради бизга.

Шунинг учун севиб мактабим,

Сени келар доим мақтагим.

РАҲМАТИЛЛО ўғли Абдумўмин,

Ўш шаҳридаги М.Горький номли

мактаб-гимназиянинг 7-синф ўқувчиси

Қор ёққанда

Қор ёғсин юртимизга,

Нур кирсин уйимизга,

Нон ёғсин тўйимизга,

Қувонч бериб юзимизга.

Қор ёққанда эрталаб,

Чиқаман чанам ...

Далее

Буюклар ватанпарварлик ҳақида

Бизга ота-оналар, болалар, яқин ҳеш-ақраболар қимматлидирлар: лекин муҳаббат бобидаги барча тасаввурларимиз биргина “Ватан” отли сўзда мужассамлашгандир.Ватанга нафи теккудек бўлса, ахир қайси  виждонли одам  унинг учун  жон бермоққа иккиланар экан?

ЦИЦЕРОН.

Маърифатли халқларнинг жасорати Ватан йўлида қурбон бўлишга ҳозир эканликларида акс этади

Г.ГЕГЕЛЬ.

Бегона юрт Ватан бўла олмайди

И.ГЁТЕ.

Ватан таркини бир нафас айлама,

Яна ран...

Далее

Кўҳна билим даргоҳи

Ўзган шаҳридаги З.М.Бобур номли ўрта мактабдан фоторепортаж

DSCN1713

Мактабимиз  шаҳардаги кўҳна билим даргоҳларидан бири бўлиб, у ўз фаолиятини 1932-йили маҳаллий бойларнинг уйида бошланғич мактаб сифатида бошлаган.Кейинчалик 8 йиллик мактабга айлантирилди. !952-йилдан бошлаб қўшимча бино қурилиши муносабати билан ўқувчилар сони кўпайиб ўрта мактаб сифатида фаолият кўрсата бошлади. 1972-йили 870 ўқувчига мўлжалланган янги мактаб биноси қуриб битказилиб, мактаб жамоаси унга кўчиб ўтди...

Далее

Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди

Устозларимиз одобнома дарсларида бизга бир-бирларимизга яхшилик қилиш, мактабдаги тенгдошларимиздан ташқари, кўча-кўйда, маҳаллада хуллас қаерда бўлмасин  каттагами, кичикками яхшилик қилишимиз ҳақида кўп сабоқ беришган. Яхшиликнинг эса катта ёки кичиги бўлмайди дейишган.

Чиндан ҳам одатда  ҳар бир инсон бир-бирларига яхшилик  қилишни истайдилар. У қандай катта ёки кичик бўлмасин яхшилик қилган инсон албатта меҳрингизни қозониши шубҳасиздир...

Далее

Буюклар инсопарварлик ҳақида

Одамлар инсонпарвар бўлинг! Бу сизнинг биринчи бурчингиз

Ж.Ж. РУССО.

Барча камчиликлардан қатъий назар, одамлар ҳар нарсадан ҳам кўра кўпроқ меҳрга лойиқ

И.ГЁТЕ.

Одамнинг ҳаёти унинг саҳовати билан теппа-тенг

Р. ЭМЕРСОН.

Даврон элининг жисмига ҳам жон бўлғил,

Ҳам жонларига мояи дармон бўлғил

А. НАВОИЙ.

Эзгулик инсоннинг маънавий оламидаги қуёшдир

В. ГЮГО.

Мен эзгуликдан бошқа бирор афзалликни билмайман

Л. БЕТХОВЕН.

Инсон қанчалик доно ва саҳоватли бўлс...

Далее

Касбига фидоий устоз

Ҳар гал устозимиз,  бошланғич синф ўқитувчиси Зуҳрахон Раҳимова эрта тонгдан мактаб остонасига қадам қўйганда  бир тўп ўқувчилар унга салом беришиб  қуршаб олишади, худди оналаридай унинг бағрига отилишади, қўлидаги нарсаларини кўтаришиб биргалашиб синфга кириб келишади. Устоз ўқитаётган ўқувчилар бу йил 4-синфда билим олишяпти. Улар мана тўрт йилдирки устозидан қўлларига илк бор ручка олишиб ҳарфни танишди, ёзишни, ўқишни ўрганиб олишди.Тўғрироғи устозларига суяниб, яқин фарзандидай бўлиб қолишди...

Далее

Янги дарсликлар синови қандай ўтяпти?

Бошланғич таълимнинг 4-синфи учун тайёрланган “Қирғиз тили”, “Рус тили”, “Ўзбек тили, “Адабий ўқиш”, “Математика”, “Ватаншунослик”, “Тасвирий -бадиий меҳнат”, “Мусиқа” дарсликларининг синовини ўтказувчи Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ҳамда Қирғизистон Таълим академияси томонидан тузилган экспертлар гуруҳи яқинда Ўш вилояти ва Ўш шаҳри, Жалолобод вилояти ва Жалолобод шаҳри, Боткен вилоятининг Қизилқия шаҳридаги мактабларда бўлишиб, дарсликлар синовининг бориши билан танишдилар...

Далее

Аълочи ўқувчилар

DSCN1671

Боткен вилояти Қизилқия шаҳридаги Чингиз Айтматов номли ўрта мактабнинг аълочи ўқувчилари (чапдан-ўнгга) 7-синф ўқувчиси Шерзод АБДУРАҲМОНОВ, 10-синф ўқувчиси Дилрабо АБДУМЎМИНОВА, 11-синф ўқучиси Бекжон ЖАЛОЛОВ ва 10-синф ўқувчиси Мадина ТЎХТАСИНОВАлар.

Далее

Келинг бир кулишайлик

Нурилло Абдурашид уулу

Йўловчилар ташийдиган самолёт бирданига тескари тўнтарилиб уча бошлади. Стюардесса қиз йўловчиларни тинчлантирди:

–Ҳаммаси жойида, ҳавотирга ҳеч қандай асос йўқ. Фақат учувчимиз бурнига дори томизяпти холос.

***

-Сиз қизимни қўлини сўраяпсиз, шундайми?

-Ҳа.

-Оилани таъминлашга қурбингиз етадими?

-Албатта!

-Яхшилаб ўйлаб кўринг, биз оилада етти кишимиз…

***

Менинг дадам бизнесмен. Ширин булочкалар сотадилар.Бунақа булочкалардан менда кўп,- мақтанди болакай дўстига қўлларини осмонга кўтариб...

Далее

Китоб маънавиятни бойитади

DSCN1324

Акс садо

“Данак” газетасиинг 6-сонида Ўш вилояти Қорасув тумани Шарқ қишлоқ хукумати худудидаги А.Парпиев номли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Нилуфар Валиеванинг “Китоб-офтоб” деб номланган мақоласини ўқиб,  унда кўтарилган бугунги муаммо ҳақида  унинг фикрларига қўшилган ва қўллаб-қувватлаган ҳолда мен ҳам бу тўғрида ўз ўйларимни сиз азиз ўқувчилар билан ўртоқлашишни лозим деб топдим..

Заковат, билими тор, юрмагин бекор,

Кези к...

Далее

Дунё университетини биласизми?

Бутун дунё илм ва билим ўчоғининг маркази бўлиб ҳисобланган  Москва Давлат университети 1775-йилнинг баҳор ойида М.Ю. Ломоносов ташаббуси билан очилган. Ўша пайтда университетда бор-йўғи учта: фалсафа, хуқуқшунослик ва тиббиёт факультетлари мавжуд бўлган. Университет профессор-ўқитувчиларининг ташаббуси билан турли вақтларда кўпгина илмий, маданият ва санъат муассасалари очилган. 1872-йили политехник музей, 1873-йили тарихий музей, 1883-йили тиббиёт ходимларининг жамияти, 1898-йилда эса педагоглар жамияти ва тасвирий санъат музейлари ана шулар жумласидандир...

Далее

Ёшлар ижодидан

Оналар буюк зот

Оналар бу буюк зот,

Улар-ла гўзал ҳаёт.

Агар сен бахтли бўлсанг,

Онанг бахтли умрбод.

Уни эъзозлар замон,

Ҳафа қилмоқ кўп ёмон.

Улар мўътабар ҳамон,

Уларсиз ҳаёт армон.

***

Азиздир Ватан

Киндик қон тўкилган бу Ватаннинг,

Қучоғида бир ой каби тўлай.

Унга бахш этиб бу жону-таним,

Муносиб ўғлон, бир фарзанд бўлай.

Ҳар кимнинг юрти ўзига азиз,

Бу менга ҳар нарсалардан лазиз.

Сулаймон тоғи менинг юрагим,

Фахр-ла уни доим асрагум.

Далее

Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди

Устозларимиз одобнома дарсларида бизга бир-бирларимизга яхшилик қилиш, мактабдаги тенгдошларимиздан ташқари, кўча-кўйда, маҳаллада хуллас қаерда бўлмасин  каттагами, кичикками яхшилик қилишимиз ҳақида кўп сабоқ беришган. Яхшиликнинг эса катта ёки кичиги бўлмайди дейишган.

Чиндан ҳам одатда  ҳар бир инсон бир-бирларига яхшилик  қилишни истайдилар. У қандай катта ёки кичик бўлмасин яхшилик қилган инсон албатта меҳрингизни қозониши шубҳасиздир...

Далее

Буюклар ирода, матонат ва мардлик ҳақида

Ҳеч нарса ўз-ўзидан, ҳаракат ва иродасиз, қурбон ва меҳнатсиз юзага чиқмайди. Инсоний ирода, биргина қатъий одам иродаси ҳам шу қадар буюкки…

А.И. ГЕРЦЕН.

Ирода одамзоднинг фарқли белгисидир, фақат ақлгина иродани бошқариш учун абадий қоидадир

Ф. ШИЛЛЕР.

Воқеалар оқими бизнинг дадил иродамизга ва ҳаракатимизга боғлиқ

Г. УЭЛЛС.

Ақл ирода йўлини ёритади, ирода эса фаолиятни идора қилади

Я. КОМЕНСКИЙ.

Қаътиятсиз одам ҳеч қачон ўзига-ўзи хўжайинлик қилолмайди...

Далее

Биз билим оламиз

Биз билим оламиз бир олам ниятларни кўзлаб, биз билим оламиз кимнингдир хожатини чиқариш учун, биз билим оламиз юртимиз  учун  жонкуяр, садоқатли бўлмоқ учун. Бу билимга чанқоқ ҳар бир ёшнинг эзгу мақсадидир.

Кун, ой, йиллар бир-бирини шундай қувлаб кетаверадики, ҳайрат билан ёқа ушламай иложимиз йўқ! Биз ҳар бир вақтни ғанимат деб билиб, олдимизга қўйган буюк мақсад-билим олиш  учун интилмоғимиз керак. Бунинг учун биз ёшларга барча шарт-шароит, имконият яратилгандир...

Далее

Буюклар камчилик ва нуқсонлар ҳақида

Нурилло Абдурашид уулу

Бекорчи ҳаётга одатланиш инсон учун энг оғир кулфатдир

***

Ўғри ва қотил хушёр пайтида камдан –кам ҳолда  ўғрилик ва қотиллик қилади

Л.Н. ТОЛСТОЙ.

Кулфатни на бекорчилик ва на дангасалик билан бартараф этолмайсан

М. СЕРВАНТЕС.

Гоҳо яхши ишларимиз сарҳадига ялқовликни шайтоннинг ўзи ёнма-ён келтириб қўйганми, дея ўйлаб қоласан

Ф. ЛАРОШФУКО.

Бекорчилик меҳнатдан кўра кўпроқ толиқтиради

Л. ВОВЕНАРТ.

Иш билан машғул бўлмаган одам ҳеч қачон чинакам бахтга эришолмайди, ...

Далее