Баҳор ойининг ўрталарида Қирғизистонимизга Наврўзи олам кириб келди. Наврўз энг яхши, эсда қоларли байрамдир. Наврўзда оқибати йўқолганларнинг оқибати тикланади, қўни-қўшнилар бир жойга жам бўладилар. Узоқ-яқин қариндошлардан хабар олиниб, ҳол аҳволи сўралади. Бунда миллий таом -сумалак тайёрланилади. Бу сумалак минг дардга даво бўлиб ҳисобланилади. Сумалак тайёрлаётган инсонлар яхши ният билан қазон атрофида сумалакни кавлашиб яхши ниятларини, тилакларини тилайдилар. Биринчи бўлиб “Юртимизда тинчлик бўлсин”, – дейдилар. Тинчлик ҳам Наврўзнинг бизга бахшида қилган иноми. Наврўз байрами баҳор фаслининг элчиси демакдир.
ДалееCategory ЎЗБЕКЧА
Баҳор таровати деганда мен шуни тушинаманки, баҳор – бу ўзгача бир янгиланиш фасли бўлиб ҳисобланади. Ўлкамизда ҳозир баҳор фасли. Бу баҳор фаслида иссиқ ўлкаларга учиб кетган ҳар турдаги қушлар яна ўз ўлкаларига қайтиб келади. Қушларнинг чуғур-чуғур сайрашлари, булбулнинг ширин куйи баҳорни янада гўзаллаштиради.
ДалееБаҳор келди ўлкамга,
Қуёш тушди елкамга.
Боғларда гуллар очилди,
Ҳидлари оламга сочилди.
Гулдан тердим бир даста,
Олиб келдим охиста.
Мен бу шеърни ёзганимдан мақсад, баҳор янгиланиш, ёшариш фаслидир. Инсонлар баҳор фаслини қўмсаб яшайди. Баҳорда гуллар очилади, дарахтлар кўкариб, куртак очади ва гуллайди. Баҳор йилнинг энг гўзал, ёшариш, покланиш, янгиланиш фасли ҳисобланади. Шунинг учун инсонлар покланишга ҳаракат қилади, ёшлигини, яъни 18 ёшини эслайди.
ДалееСамолар бағрини қоплаб турган оппоқ булутлар кетти-ю, қуёш оламни яна ўз нури билан тафтини улай бошлади. Эрталаб тим-тим этиб ёмғир шивираб ўтади-ю, кейин эса худди эртаклар каби офтоб чарақлай бошлайди. Найза каби музлаб қолган яхлар тим-тим эрий бошлади-ю, қорлар қоплаб турган ариқларни тошириб, сув оқа бошлади. Ажабо, қир-адирлага ўт-ўлан чиқибди, хайронман. Ие, қушлар нима деб сайрашябди? «Баҳор келди. Баҳор келди!» дейдими? Нахотки, табиат ўзгаришлари шунга эканда! Ўлкамизга баҳорой қайтиб келибди, байрамлар фасли кириб келди, яшасин баҳор!
Далее
Онажоним меҳрингиз чексиз бир уммон,
Ўша меҳрингиз ила кўнглимдур шодон.
Ҳаётимга қувончдир битта ширин сўзингиз,
Илоҳо узун бўлсин Аллоҳ берган умрингиз .
Дардга тўлибу кўнглим дарткашими бир ўзингиз,
Осмонимда булут бўлса нурли қуёш ўзингиз.
ДалееКимдан яхшилик кўрдик, кимдан ёмонлик,
Кимдир жабр қилди, кимдир омонлик.
Биров холимизга етти, биров етмади,
Сохта қалблар кетди, дўстлар кетмади.
Бу дунё шундай билиб бўлмайди.
Орзу ҳаваслар кўп кўнгил тўлмайди,
Хом сут эмган банда ҳеч ҳам тўймайди.
Шукур қилиб яшашликни ҳеч ҳам суймайди…
Санам РАҲИМОВА,
8-гимназия мактабининг 9 “Б” синф ўқувчиси
Далее
Ҳаёл дарёсида бунчалар оқманг,
Одам боласи осмонга боқманг.
Камтар бўлинг, одил бўлинг,
Яхшилик ўйланг ёлғонни касб қилманг.
ДалееЎшанда куз фасли эди. Октябрь ойининг ўрталари. Дарахтлардаги зангори барглар энди қизғиш тус олиб, сарғаймоқда эди. Етти ойлик сафардан қайтиб келгандим ўшанда. Она шахрим, маҳалла куйни жуда соғинган эдим. Шу сабаб, кеч бўлишига қарамай кечаси тунда сайрга чиқдим.
Кеча шундай гўзал эдики, уни тарифлашга тилу ғазал ожизлик қиларди. Гув-гув этиб у ён бу – ён эсаётган шамол, юзимни силаб-сийпалаб мен билан ўйнашаётгандай эди гуё! Самодаги юлдузлар эса худди сой бўйида ўтириб олиб, бир бирини сочин ўраётган қизларга, кўл устида учиб юрган тунги капалакларга ўхшарди! Қорунғу йўлимни эса, ой ёритгандай бўларди гуё!
ДалееБаъзида мактабдан ёки бирон бир жойдан уйга кечроқ қайтиб қолсам, йўлда ишдан хориб қайтиб келаётган инсонларга кўзим тушади. Уларнинг кимларидир қўлида тўртта нон ёки бирон бошқа нарса кўтариб олганича уйига шошади. Яна бошқа одамлар эса, бекорчиликка ошно бўлиб, эшигини олдида ёйинки бирон-бир чойхонага бориб олиб, гуноҳсизу гуноҳкорни ғийбат қилиб, уни устига уйга яна бўш қўл билан қайтиб келади. Уйда йўлини пойлаб, кўзларини милтиллатиб кутаётган фарзандлар, қайси бир отадан шод бўлади? Албатта, фарзанд боқиш осон иш эмас, бу жуда қийин.
ДалееВақт ҳеч кимни, ҳеч нарсани кутиб турмас экан. Инсон сезмас қандай вақт ўтиб кетганини, асло эсламас-ўйламас бу дунёдаги ҳар бир дам ғаниматлигин. Вақт мисли шамол каби тез ўтар, инсон ҳаётини шундай ўтказиши керакки кегинчалик афсусланмаслиги керак, лекин ҳар бир инсон бир кун келиб ҳаёти давомида қилиб улгурмаган ёки қилган ҳатоларидан афсуслангач ўша дамга қайта ололмаслигидан ўкинч или яшайди.
ДалееМана ўлкамизда фасллар келинчаги бўлмиш гўзал баҳор ҳам кириб келди. Кунлар қизиб, қорлар эрий бошлади. Уйқуга кетган табиат ҳам уйғонди. Дарахтларни охиста уйғата бошлади. Ҳар бир фаслнинг ўзига яраша гашти бўлгандай, бу фаслнинг ҳам ўзгача гашти бор. Баҳор фаслида табиат бир гўзал бошқача товланиб, турли хил рангга киради. Дарахтлар мисоли бир келинчакдай чирой очади, табиатнинг кўркига кўрк қўшади. Бу чиройни кўрган кишининг баҳри- дили яйрайди, кўнгли таскин топади.
ДалееБир бор экан, бир йўқ экан, катта бир давлатнинг подшоҳи ўз юртида донолар бор-йўқлигини билмоқчи бўлиб, вазирини ҳузурига чорлаб шундай дебди:
– Халқимга эълон қилинг, ким менга 10 яшар қўзичоқ, 20 яшар бўрини, 30 яшар йўлбарсни ва 50 ёшли шерни олиб келса, бир хум тилла бераман.
Далее5 март куни мактабимизда бошланғич синф ўқитувчилари шаҳар метод сексиясининг семинари ўтказилди. Бу семинарда бошланғич синфларда очиқ дарслар ва “Достүктүн кучу биримдикте” мавзусида фестиваль ўтказилди. Бу фестивалда миллатларнинг дўстлиги, ҳамжиҳатлиги, қардошликда эканлиги намойиш этилди. Фақат бирдамликда бўлган халқгина дўстликни енгиб чиқади. Фестивалда 6 миллат қатнашди. Булар – қирғиз, рус, тожик, уйғур, ўзбек, турк.
ДалееНаврўз байрами яқинлашмоқда
21-март куни Ўрта Осиё халқлари Наврўз байрамини кутиб олишади. Наврўз байрами баҳор фаслидаги унутилмас байрамдир! Наврўз деганда бизнинг кўз олдимизга байрамда тайёрланадиган таомлар келади, улардан сизу, биз зориқиб кутган сумалак таомидир.
Далее( Бирма халқ эртаги )
Бир куни маймун дарё бўйига сув ичгани борибди. У энди сув ичмоқчи бўлиб турган экан, бирдан тимсоҳ чиқиб қолиб, маймуннинг оч биқинидан тишлаб олибди. Қаттиқ оғриқдан тишини – тишига қўйганча маймун индамай тураверибди. Буни кўрган тимсоҳ ўйлабди: “ У мендан қўрқиш у ёқда турсин, ҳатто тишини оқини кўрсатиб тиржайяпти ҳам!”
─Ҳой, узундум маймун, нимага тиржайиб куляпсан? ─ деб сўрабди у.
ДалееКунлардан бир кун тўрт монах тоғдаги ибодатхонанинг ҳужрасига кириб ўтириб, етти кун гапирмасликка аҳд қилишибди. Бир бола уларга керак бўладиган нарсаларни олиб келиб бериб, хизмат қилиб юрар экан.
Қоронғи тушиши биланоқ чироқ липиллаб ҳозироқ ўчиб қоладиганга ўхшаб туюлибди. Чироққа бошқаларга қараганда яқинроқ ўтирган монах ҳовлиқиб қолибди-да:
ДалееЁшлик шу нарса билан бахтиёрки, унинг келажаги бор.
Н. В. Гоголь
О, ёшлик! Ёшлик! Эҳтимол, бутун латофатинг сири ҳамма нарсани уддалаш имкониятига эга эканлигингда эмас, балки ҳамма нарсани уддалайман, деб ўйлаш имкониятига эга бўлганлигингдадир.
И. С. Тургенев
Ёшлигингни асра. Дунёда ундан яхши палла йўқ. Ундан қимматли нарса ҳам йўқ! Ёшлигингни, худди олтин каби, истаган нарсага ишлатишинг мумкин.
М. Горький
ДалееЗулфия ойисига тайёрлаб қуйган совғасини оқ қоғозга ўраётган эди, акаси Неъматжон кириб қолди-ю, совғасини орқасига яширди. У ўзи қилаётган ишга бировнинг, ҳатто, акасининг ҳам иштирок этишини хоҳламас эди.
Лекин Неъматжон:
– Менинг ойимга берадиган совғам бор, кўрсатайми? – деб қолса бўладими…
– Керакмас. Кўрсатмай қўяқол! Мен барибир сенга кўрсатмайман, – деди Зулфия.
ДалееМактабимизда ҳарбий таълим фани бўйича Ватан ҳимояси кунига бағишланган ва Афғонистондаги урушни 25 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди. Ўтказилган тадбирга икки жангчи- уруш қатнашчилари Қодирбеков Шуҳратбек ва Қобулов Азизбеклар ташриф буюришди.
Икки оддий жангчи ўзларини ўқувчилар олдида урушга қандай кетгани, қайси шаҳарда, ким бўлиб хизмат қилгани ҳақида, уруш қачон бошлангани ва урушдаги катта талофатлар кўришгани, қанча – қанча жангчиларимиз ўз Ватанларига қайтмаганликлари, қандай қуршовларда қолганликлари тўғрисида сўзлаб беришди.
ДалееДунёда энг азиз мўътабар бир инсон бор. Улар хар тилларда турли хил янграйди. Мен бир инсонни биламан. У инсон доимо мен учун жон куйдиради вақти келиб мен учун ўзининг умрини менинг умрим учун фидо қилиб мени дунёга келтирди. Бу инсон менинг мехрибон, чин дўстим, хаётда бир маротаба бериладиган инсонинг онамдир. Мен шу ерда бир шеърни айтиб ўтишни лозим топдим:
Далее


















Комментарии